Қашқадарёда Nexia ва Lacetti тўқнашди. Қурбон бор
Жамият
−
09 Сентябрь 2020
8290Қашқадарёда Lacetti автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабабли Nexia билан тўқнашиши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Aхборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда Қашқадарё вилояти, Косон туманида 1994 йилда туғилган Ш.Ғ. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ҳаракат вақтида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Натижада унинг қаршисидан келаётган 1995 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 25 ёшли Nexia ҳайдовчиси Д.М. оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.Ғ. эса шифохонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, Ш.Ғ. бир йил мобайнида 5 маротаба қоидабузарлик содир этган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023