Қашқадарёда набирасига танбеҳ бергани учун ўқитувчига тарсаки туширган аёлга чора кўрилади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчининг бувиси томонидан куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиниб, юзига тарсаки тушурганлик ҳолати акс этган видео тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолат бўйича аёлга маъмурий иш қўзғатилишини маълум қилди.

Халқ таълими Вазирининг Назорат–ҳуқуқий хизмати томонидан ҳодиса 2021 йилнинг 15 февраль куни Китоб тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 85–умумтаълим мактабида юз берганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, мактабда фан амалиёти ўтаб, 5-синфда дарс машғулотлари олиб бораётган Қарши давлат университетининг тарих факультети 4–курс талабаси Бобоназар Хуррамов ўқувчининг тартибсизликка йўл қўйгани, уй вазифасини бажармагани боис танбеҳ берган.

“Боламнинг ота-онаси ажрашиб кетган. Бир ёшидан бери менинг қўлимда қолган. Уни уришса, мен чидолмайман”, дейди ўқувчининг бувиси.

Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказгани учун ўқувчининг бувисига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1975-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида ариза киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

834

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг