Қашқадарёда молиявий пирамида орқали 231 кишини “ухлатган” шахсларга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқаронинг 13 миллиард 700 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахслар ушланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Ш.A. ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, муайян пул маблағига эга бўлган “содда мижоз”ларни топиб, юридик манзилга эга бўлмаган “Nasdaq Unique Finance” номли хорижий компанияга 1000 AҚШ доллари сармоя киритиб, машҳур компанияларнинг акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишига ишонтирган.

Натижада 231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд сўм маблағини ўзлаштирган. 

Суд ҳукмига кўра, молиявий пирамида ташкил этиб, фуқароларнинг маблағларини ўзлаштирган Ш.А. 10 йил, унинг шериклари Т.Р. 10 йил, М.Р. ва У.Ҳ. эса 8 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг