Қашқадарёда Миллий гвардияга ишга жойламоқчи бўлган “уддабурон” қўлга олинди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда 7 минг АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда  Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.                                                                  

Унга кўра, Қашқадарё вилояти прокуратурасига Қарши шаҳридаги таълим муассасаларининг бирида омбор мудири бўлиб ишловчи 41 ёшли Х.М. ўзининг “юқоридаги” танишлари орқали фуқаро Т.Б.нинг ўғлини 7 минг АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишни ваъда бергани ҳақида маълумот келиб тушган.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. олдиндан келишилган пулнинг 5000 АҚШ долларини фуқаро Б.Т.дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (Фирибгарлик) ва 28-моддаси (Жиноятда шерикликнинг турлари) ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида танишининг ўғлини 1500 АҚШ доллари эвазига Бухоро давлат университетига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Имомова Машҳура


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Миллий гвардия фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг