Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 16 нафар шахснинг кредитини “ухлатди”
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2022 4607 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида фуқаро 307 миллион сўм кредит маблағларини ўзлаштирди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
“Ш.С.” масъулияти чекланган жамият раҳбари Н.И. ҳудудий тижорат банки филиали масъуллари билан ўзаро тил бириктириб, 16 нафар фуқаронинг номига томорқачиликни ривожлантириш учун 307 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган.
У ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель