Қашқадарёда мактаб директори ўринбосари пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Косон туманида мактаб директори ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Aниқланишича, Косон туманидаги 100-сонли мактаб директори ўринбосари Н.О. фуқаро X.ни ўзи фаолият юритаётган мактабга психолог вазифасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 200 AҚШ доллари сўраган. Гумонланувчи Н.О. фуқародан 800 AҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг