Қашқадарёда ковидга қарши вакциналарни пуллаётганда ушланган “медик”ларга ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
30 Март 2022
7188Қашқадарёда ковидга қарши вакциналарни 4 600 АҚШ долларига сотаётган ҳамшира ҳамда фельдшер жазоланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Чироқчи туманидаги Кўкдала 2-ҳудудий шифохонаси “Кўкдала” оилавий поликлиникаси ҳамшираси У.М.Р. ҳамда “Аннарўз” шифохонаси фельдшери ўзаро тил бириктирган.
Улар ўтган йилнинг 11 ноябрь куни ўзларига ишониб топширилган COVID-19 вирусига қарши вакцинларни ўзлаштириб, фуқаро М.Қ.га 4 600 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан У.М.Р ва М.С.Х. Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноий жавобгарликка тортилган.
У.М.Р.га 1 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима, М.С.Х.га эса 2 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
LiveБарчаси