Қашқадарёда кетма-кет иккита қор кўчкиси содир бўлди (видео)
Жамият
−
17 Февраль 2023
9774Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 16-17 февраль кунлари иккита қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Кеча, 16 февраль куни соат тахминан 11:00 ларда Шаҳрисабз тумани Кўл қишлоғига олиб борувчи автомобиль йўлида 1200 м.кв ҳажмда қор кўчкиси содир бўлган.
Воқеа жойига туман ҳокимлиги ва фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари чиқиб, ушбу қор массаларини зарур техникалар ёрдамида тўлиқ бартараф этган. Автомобиллар қатнови йўлга қўйилган.
Шунингдек, ушбу манзилда бугун, 17 февраль куни тахминан соат 10:30 да яна бир бор қор кўчиши кузатилган. Оқибатда йўлнинг тахминан 15 метр қисмини қор массаси ёпиб қўйган. Ҳозирда ушбу кўчки оқибатлари механизация кучлари ёрдамида бартараф этилмоқда.
Ушбу иккита ҳолат оқибатида ҳеч бир бино иншоотларга зарар етмаган, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
LiveБарчаси