Қашқадарёда “Камаз” 9 яшар қизни босиб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 22 ноябрь Қашқадарё вилоятида “Камаз” русумли юк машинаси вояга етмаган қизни уриб юбориши оқибатида бола вафот этди Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат тахминан 12:30 ларда А-378 “Самарқанд-Ғузор” автомобиль йўлининг Қамаши тумани “Узун” МФЙ ҳудудидан ўтган 124 км.да содир бўлган. Ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган “Камаз” пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани “Узун” МФЙда яшовчи вояга етмаган Қ.С.ни уриб юборган. 

Оқибатда вояга етмаган пиёда Қ.С. оғир тан жароҳати олиб  вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Қамаши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг  221-моддаси тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан айбланувчи Н.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт  чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ЙТҲ қурбони 9 ёшли қиз бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг