Қашқадарёда қовун пишди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Ўтамайли ҳудудида қовун пишди. Бу бугун, 13 май куни ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

“Воҳада май ойининг бошида тарвуз пишган бўлса, эндиликда қовун ҳам пишди. Айни кунда таъми тилёрар ва харидоргир қовунлар туманнинг Ўтамайли ҳудудида етиштирилмоқда. Пишиб меъёрига келганлари пешма-пеш истеъмолчиларга етказилмоқда“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, биринчи ҳосилни Ўтамайлилик томорқа эгаси Буриев Руфат етиштирган. Айтилишича, деҳқон 3 йилдан бери қовун етиштириш билан шуғулланиб келади.

“Оиламизга тегишли томорқанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланамиз. Уч йилдан бери қовун етиштириш сирларини ўзлаштирмоқдаман. Йилдан-йилга экин майдонини кенгайтириб, маҳсулот етиштириш ҳажмини оширяпмиз. Келгусидаги мақсадимиз четга қовун экспортини йўлга қўйиш. Бу йил томорқамизга эртапишар қовуннинг “Дакара” навини экканмиз, ҳосил кўрганингиздек май ойининг бошида тайёр бўлдиъ, дейди ҳосил эгаси Буриев Руфат.

Уста деҳқонларнинг билдиришича, туманда йилнинг февраль ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан “Жиян”, “Торпедо”, “Аэропорт” каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.

Маълум қилинишича, аввалига уруғлар махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади. Кунлар исиши билан палаклар баравж ривожланиши учун ниҳоллар усти очилади. Бу усулни қўллаш орқали эрта ҳосил олиш имконияти ошади.

Аввалроқ, Қашқадарёда тарвуз пишгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Қовун

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг