Қашқадарёда тарвуз пишди

Жамият

image

Жорий йилнинг май ойи ўрталарига келиб Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида тарвуз пишди. Ушбу полиз маҳсулотини етиштирувчи деҳқонларнинг режасига кўра, бу йил 7 та давлатга 100 минг тонна тарвуз экспорт қилинади. Бу ҳақда Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 5 минг гектардан ортиқ майдонга экилган эртапишар тарвуз 10 майдан бошлаб сотувга чиқади. Айни дамда 385 та фермер хўжалиги ва 591 та томорқа эгалари 14 минг гектар майдонда тарвуз етиштирмоқда. 

Етиштирилган тарвузлар Россия, Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина ва Беларусь каби 7 та давлатга экспорт қилинади. 2019 йилда 25 минг тонна тарвуз экспорт қилинган бўлса, жорий йил 100 минг тонна тарвуз сотиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида тарвуз етиштирувчи деҳқонлар ва экспортиёрлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда Республиканинг турли вилоятларидан Чироқчига келган экспортиёрлар туманда етиштирилган тарвуз-қовун ва полиз экини маҳсулотларини дунё бозорларига олиб чиқиш ҳақида айтиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг