Қашқадарёда иш вақтида ширакайф бўлган ҳамширага “ҳайфсан” берилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳамшира ҳайфсан олди. Бу ҳақда вилоят ССБ ахборот хизмати хабар берди.

Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси сумка бутловчи вазифасида ишловчи ҳамшира Озода Нурматова ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган мурожаатида Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё вилояти филиали маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасига ўзи ишлаётган ҳамшира Эшқувватова Нилуфарнинг устидан бир неча бор шикоят қилгани, аммо унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганини қайд этган.

"Аниқланишича, Озода Нурматова Нилуфар Эшқувватова ва бошқаларнинг устидан бир неча бор мурожаат қилган. Мазкур мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, 27 ноябрда Ғузор ТТЁ станциясида ишловчи станция раҳбари Муродилла Жўраев, Нилуфар Эшқувватовага сусткашликка йўл қўйгани ҳамда Озода Нурматованинг ўзига иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани (бу ҳақда у ўз тушунтириш хатида баён қилган) сабабли “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган", дейилади ССБнинг хабарида.

Айтилишича, Озода Нурматова бундан тўғри хулоса чиқармасдан иш вақтида ўз иш жойини 2 маротаба рухсатсиз ташлаб кетгани учун 23 январда унга ўртача иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси берилган. Шунингдек, бўлимда ишлайдиган ходимлар ўртасида юзага келган носоғлом муҳитнинг олдини олмагани ва бошқа бир неча камчиликларга йўл қўйгани учун бўлим бошлиғи М.Жўраевга ҳам худди шундай жазо қўлланилган.

Озода Нурматова катта ҳамшира Нилуфар Эшқувватовага чора кўрилишини мунтазам равишда талаб қилиб келишига ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё ҳамшира ширакайф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг