Қашқадарёда интернетдаги танишув ўғрилик билан тугади 

3-саҳифа

image

Қашқадарёда интернет орқали танишган кишисининг пластик картаси ҳисобидан катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Деҳқонобод тумани Истиқлол МФЙда яшовчи Н.Ю. ариза билан мурожаат қилган. Фуқарога кўра, ижтимоий тармоқ орқали танишган шахс унинг телефон рақами ва бошқа маълумотларни олиб, пластик картасидан жами 19 млн 834 минг 500 сўм пулларини ўзлаштириб олган. 

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳар “Бўстон” МФЙда яшовчи A.A. содир қилгани аниқланиб, ундан ҳодисага боғлиқ ашёвий-далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made