Қашқадарёда икки собиқ ҳоким бир кунда вафот этди
Жамият
−
05 Июль 45656 2 дақиқа
Кеча, 4 июль куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига раҳбарлик қилган Яздурди Сафаров 80 ёшида, 6 йил давомида Нишон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ориф Тўхтамешов эса 62 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Миришкор ва Нишон туман ҳокимликлари матбуот хизмати хабар берди.
Собиқ Баҳористон (айни пайтдаги Миришкор) туманида 1990-1995 йилларда раҳбарлик қилган Яздурди Таганович Сафаров асли туркман миллатига мансуб бўлиб, 1946 йилда Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги Помуқ қишлоғида оддий ишчи оиласида туғилган. У ҳаёт йўлини таълим соҳасида бошлаб, умрининг катта қисмини қишлоқ хўжалиги тараққиётига бағишлаган.
Меҳнат фаолиятини Қарши туманидаги 14-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган марҳум кейинчалик қишлоқ хўжалиги тизимининг турли бўғинларида масъулиятли лавозимларда самарали фаолият юритган.
Жумладан, 1970-1979 йилларда Қашқадарё вилояти “Ўзқишлоқхўжаликтехника” бирлашмасида бош агроном ва бошлиқ ўринбосари, 1979-1990 йилларда вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” бирлашмаси раҳбари, 1990-1995 йилларда собиқ Баҳористон (ҳозирги Миришкор) тумани ҳокими, 1995-1996 йилларда “Ўзагрокимёсервис” вилоят бошқаруви раисининг ўринбосари, 1996-2001 йилларда “Агрокимётаъминот” Қашқадарё вилоят бўлими раиси, 2001-2004 йилларда “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти раиси, 2004-2008 йилларда ушбу жамият раисининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Ориф Хўжақулович Тўхтамешов эса Нишон туманида 2003-2009 йиллар давомида ҳоким лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 1992-1994 йилларда Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Дамир Ёдгоров ҳам кеча, 4 июль куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг, 88 ёшида вафот этган эди.
Live
Барчаси