Қашқадарёда икки киши қишлоғига келган йигитни уриб, ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
13 Август 2022
18807Қашқадарёда қўшни қишлоққа борган йигит икки киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 12 август куни тахминан соат 01:30 лар атрофида Чироқчи тумани “Галабек” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.О. қўшни қишлоққа борганида фуқаролар А.М. ва Қ.М. билан жанжаллашиб қолган. Фуқаролар А.М. ва Қ.М. Ҳ.О.ни дўппослаб, тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, жабрланувчи Ҳ.О. Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай олган тан жароҳатлари сабабли Ҳ.О. вафот этган.
Ҳолат юзасидан 12 август куни Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар А.М. ва Қ.М.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилиниб, Жиноят-проссецуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
LiveБарчаси