Қашқадарёда ИИО ходимлари ва аҳоли ўртасида оммавий жанжал юз берди
3-саҳифа
−
04 Апрель 2022
15784Ижтимоий тармоқларда 10 дан ортиқ ички ишлар ходимлари ва аҳоли вакиллари ўртасида оммавий жанжал рўй бергани, форма кийган зобитлар аҳоли вакилларидан бир неча нафарини судраб олиб кетаётгани, бошқалар эса бунга қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалди.
Аниқлик киритилишича, ушбу воқеа Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани Оқолтин МФЙда содир бўлган. Ички ишлар органи ходимлари ва фуқаролар ер талашиб, жанжаллашган. Ушбу ҳолат юзасидан вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 31 март куни Чироқчи тумани Оқ олтин МФЙда содир бўлган.
Оқ олтин МФЙда жойлашган "Шомурод ота" фермер хўжалиги раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида, бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган.
“Бунинг натижасида фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар берган. ИИО ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.
Ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Чироқчи тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Ички ишлар идоралари ходимлари кўнгилсиз ҳолатнинг олдини олиш чоғида қандай қилиб кўнгилсиз ҳолатга тушиб қолгани, нима учун вазият бу даражага бориб етганига аниқлик киритилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь