Қашқадарёда фуқаро икки минг метр баландликдаги тоғда қолиб кетди
3-саҳифа
−
01 Июль 2023
16664Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги тоғ чўққисида ёлғиз қолиб кетган фуқаро қутқариб олинди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 28 июнь куни соат тахминан 23:00 да Чироқчи тумани ФВБга шу туманнинг “Лангар” маҳалласи ҳудудидаги тоғ чўққисида бир фуқаронинг тоби қочиб, уни касалхонагача етказиш учун амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Хабарга кўра, 1 нафар офицер, 4 нафар қутқарувчи, 2 нафар тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида қарийб 4 соат йўл юриб воқеа жойига етиб борилган. Беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, кўп сонли маҳаллий аҳоли ёрдамида тез тиббий ёрдам хизматига етказилган.
Маълум бўлишича, мазкур вазият “Тўлақул” қишлоғида яшовчи фуқаро М.И. тахминан 2000 метр баландликдаги чўққиларнинг бирида чорва молларини боқиш билан банд бўлган вақтида қон босими ошиши ортидан рўй берган. Ҳозирда бемор шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь