Қашқадарёда эшак гўштини пуллаётганлар қўлга тушди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида хонадонида эшак сўйиб, гўштини сотаётганлар ушланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 5 апрель куни Қарши шаҳар “Арабхона” МФЙ Янгибоғ кўчасида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадонида содир бўлган.

Маълум қилинишича, фуқаро Х.Ш.нинг хонадонида яна бир фуқаро Х.Ж. эшак ҳайвонларини сўяётгани вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳодимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида аниқланган.

Текширув давомида хонадондан бўғизланган эшаклар ва уларнинг ажратилган терилари, уйнинг хоналаридан бирида эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт махсулотлари, 20 дона тирик эшаклар ички органлари аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.

Фуқаро билан суриштирув ишлари вақтида у эшак гўштини сотиш мақсадида сўйишини маълум қилган.

Қарши шаҳар ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига олинган лаҳм гўшт маҳсулотлари яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган. Бўлимнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини микробиология ветенария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан берилган экспертиза хулосасида гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги маълум қилинган.

Натижада олинган лаҳм гўшт ва терилар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

425

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг