Қашқадарёда энаганинг эри бир яшар қизалоқни ўлдирди
3-саҳифа
−
01 Август
12278Қашқадарё вилоятида 23 ёшли йигит бир яшар қизалоқни ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Жорий йилнинг 21 июль куни Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ навбатчилик қисмига РШТЁИМ Қашқадарё филиали шифокори томонидан берилган хабарга кўра, шу куни соат 12:00 ларда эр-хотинлар Т.А. (аёл) ва Н.С. (эркак) томонидан бир яшар қизалоқ ўлик ҳолатда шифохонага олиб келинган. Улар кўрик вақтида шифокорга қизча коляскадан йиқилиб тушиб, тан жароҳати олганини айтган.
Маълум бўлишича, 20 июль куни қиз тушлик вақтида кийимига ҳожатини чиқаргани сабабли 23 ёшли Н.С. қўлининг мушти билан унинг кўкрак қафаси ва қорин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. У ўзининг жиноий қилмишини яшириш мақсадида гўёки коляскадан йиқилиб тушгани ҳақидаги важ билан қизни шифохонага олиб борган.
“Ҳолат юзасидан 22 июль куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган”, дейди Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент шаҳрида 31 ёшли эркак ўзи билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёлнинг биринчи турмушидан туғилган 3 яшар ўғлини пичоқлаб, ўлдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь