Қашқадарёда депутатлар рухсатисиз 10 млрдга яқин маблағ ишлатиб юборилган – Норбоева

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида депутатларнинг рухсатисиз 10 млрд сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилган. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева маълум қилди. 

“Маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбалардан фойдаланишда қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда.  Ушбу маблағларни ишлатишда маҳаллий Кенгашлар ҳал қилувчи вазифани бажаради. Бироқ улар бунга талаб даражасида қарамаяпти. Биргина Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Миришкор, Касби, Чироқчи туманлари ва Қарши шаҳрида маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинмасдан, депутатларнинг рухсатисиз 10 млрд сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилган”, деган Танзила Норбоева. 

Йиғилиш давомида Сенат раиси Маҳаллий Кенгашлар қонун билан ўзларига берилган ваколатларни чуқур англаб, амалда самарали фойдаланган ҳолда талабчанликни оширмас эканлар бу каби муаммолар камаймаслигини таъкидлади.

“Маҳаллий Кенгашлар вакиллари, айниқса, бюджет бўйича доимий комиссия аъзолари, шу жумладан, котибиятлар бу борада масъулиятни оширишлари лозим”, дея таъкидлади Танзила Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг