Қашқадарёда буюм бозоридаги дўконлар ёнди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида буюм бозори ёнидаги дўконларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, бугун 17 апрель куни тонги соат 00:33 ларда Чироқчи тумани ФВБ га “Чироқчи” маҳалласида жойлашган “Сарбон Баракаси” МЧЖ буюм бозори ёнида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Чақирувга кўра, туман ФВБ дан 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига 00:36 ларда етиб борган ва ёнғин тўлиқ 01:20 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли 2 та савдо дўконларининг жами 60 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёнган. Шунингдек, дўконлардаги савдо моллари ҳам зарарланган.

Ёнғиндан савдо дўконларига ёндош бўлган 20 тадан ортиқ дўкон асраб қолинган.

Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ, ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарарлари аниқланаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қашқадарё дўкон буюм бозор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made