Қашқадарёда блогер қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Чироқчи туманида “102” оператор рақамига қўнғироқ қилиб, жиноят тўғрисида аниқ била туриб, ёлғон хабар берган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Чироқчи тумани, “Дам” МФЙда яшаб келаётган Х.У. таниши Х.Б. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб жорий йилнинг 31 августь кунидан 1 сентябрь кунига ўтар кечаси фуқаро М.Э.нинг номига расмийлаштирилган, ўзининг фойдаланувида бўлган “Ваз 2106” русумли 70 V 630 ЕA давлат рақам белгили автомашинасини Чироқчи тумани, “Дам” МФЙда яшаш уйи олдидан шу қишлоқда яшовчи Қ.Ж.нинг уйини орқа томонига бошқариб олиб бориб, автомашинани очиқ ҳолатда қолдирган. Сўнг фуқаро Х.У. “102” оператор рақамига қўнғироқ қилиб, навбатчи операторга гуёки “Ваз 2106” русумли 70 V 630 ЕA давлат рақам белгили автомашинасини уйи олдида очиқ ҳолатда қолдирилгани, кеч соат 02:00 ларда автомашинасини номаълум шахслар олиб кетганини баён қилиб, айбдор шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, жиноят тўғрисида аниқ била туриб, ёлғон хабар берган.

Мурожаат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, “Ваз 2106” русумли 70 V 630 ЕA давлат рақамли автомашина номаълум шахслар томонидан олиб қочилмагани, аксинча автомашина аризачи Х.У томонидан айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда, яшаш уйидан узоқ жойга олиб бориб қўйилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.У. ва Х.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлардан бири қашқадарёлик блогер Ҳумлюн Умрзоқов бўлиб, у Чироқчидаги муаммоларни танқид қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг