Қашқадарёда аёл ёллаган жиноий гуруҳ унинг эрини 44 марта пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2021
23289Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида севгилиси билан қочиб кетиш учун уйидаги пулларни ўғирлаш мақсадида жиноий гуруҳ ёллаб, эрининг ўлимига сабабчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз тумани, Шакартери қишлоғида яшовчи тадбиркор Ҳ.М. 26 мартга ўтар кечаси жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ўлдириб кетилган.
Тергов жараёнида Ҳ.М.нинг турмуш ўртоғи унинг У.С. исмли эркак билан ишқий муносабатидан хабар топганини билиб қолгани аниқланган. Шу сабабли аёл оилада юзага келган келишмовчилик сабабли уйида сақланаётган пул маблағларини қўлга киритиб, қочиб кетиш режасини тузган ва У.С.га ишончли одамларни топиб, босқинчилик қилиш топшириғини берган.
Топшириққа кўра тузилган жиноий гуруҳ пичоқ ва ёғоч бўлаклари билан қуролланиб, 26 мартга ўтар кечаси Ҳ.М.нинг уйига келган. Босқинчилик содир этилган вақтда уйғониб қолган уй эгасини ўлдирган шахслар сейфдаги тахминан 850 миллион сўм пул маблағларини олиб кетган. Шунингдек, улар шовқиндан уйғониб, отасини ҳимоя қилмоқчи бўлган вояга етмаган болани ҳам калтаклаган. Бола уларга кучи етмаслигини билиб, қочишга муваффақ бўлган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ҳ.М.нинг ўлимига танасининг 44 жойидан пичоқлангани сабаб бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг ҳукмига кўра, марҳумнинг рафиқаси 13 йил 4 ойга, У.С. эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. Шунингдек, гуруҳнинг бошқа аъзолари — фуқаро Б.С. 21 йил 6 ойга, А.И. ва Ж.Х.га 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь