Қашқадарёда аёл калтакланиб ўлдирилди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда эркак ўзига таниш бўлган аёлни калтаклади. Оқибатда аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 январь куни Шаҳрисабз туманида аёл ўзига таниш бўлган қўшни қишлоқдаги эркак билан учрашади. Улар суҳбат давомида ўзаро жанжаллашиб қолган.

Қайд этилишича, ўша куни аёл танишининг ғурурига тегадиган гаплар айтган, эркак бунга чидай олмай аёлни қўли билан уриб унга тан-жароҳати етказган.

Аёл шифохонага олиб келинган, аммо кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Шифокорнинг сўзларига кўра, аёл олиб келинганда танаси кўкарган ва шилинган ҳолатда бўлган.

Гумонланувчи бу воқеага қадар бирор шубҳали ҳаракат қилмагани, оилалар ўртасида ҳеч қандай адоват бўлмагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг