Қашқадарёда А-380 йўлининг 100 км қисми реконструкция қилинади
Жамият
−
12:26 1182 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида А-380 йўлининг 100 км қисми реконструкция қилинади. Бу ҳақда бугун, 22 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Қашқадарёда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади. Осиё тараққиёт банки билан А-380 автомобиль йўлининг вилоятдан ўтувчи 100 километр қисмини реконструкция қилиш бошланади. Лойиҳа қиймати 350 миллион доллар.
Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, мазкур магистралга уланади. Масъулларга техник-иқтисодий асосларни шу йил якунлаб, январдан қурилишга киришиш топширилган.
“Қарши – Помуқ” ва “Ғузор – Бейнау” йўлларидаги темир йўл кесишмаларида поезд ўтаётган вақтда катта тирбандлик юзага келмоқда. Бу жойларда қиймати 250 миллиард сўм бўлган иккита замонавий йўл ўтказгич қурилади.
Live
Барчаси21 Октябрь