Қашқадарёда 3 кишини пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият
−
05 Июнь 2021
3378Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 3 нафар фуқарони жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.К. уч нафар фуқаронинг қизларини Қарши шаҳридаги “Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан 600 АҚШ долларидан жами 1800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Шунингдек, терговга қадар текширувда фуқаро М.К. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фуқаролардан олган 1800 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини қайтариб берган ҳолати процессуал расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари қўзғатилмоқда.
LiveБарчаси