Қашқадарёда 20 ёшли йигит вояга етмаган қизлар билан эр-хотин бўлиб яшаб келгани учун судланди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда 2004 ва 2006 йилларда туғилган қизлар билан эр-хотин бўлиб яшаб келган 20 ёшли йигит судланди. Унга нисбатан шу йилнинг 26 апрель куни ҳукм эълон қилиниб, унга 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.

Судланувчи А.Т. 2004 йил 18 декабрда Қарши шаҳрида туғилган вояга етмаган Ғ.Г. билан ўн олти ёшга тўлмаганини билган ҳолда 2019 йил декабрь ойидан шу кунга қадар эр-хотин бўлиб яшаб, у билан муттасил равишда жинсий алоқада бўлиб келган.

Бундан ташқари, судланувчи жиноий ҳаракатини такроран давом эттириб, 2006 йил 5 декабрда Қарши шаҳрида туғилган вояга етмаган Э.Э.нинг ўн олти ёшга тўлмаганини билган ҳолда 2022 йил август ойининг бошидан 2022 йилнинг 14 декабрь кунига қадар эр-хотин бўлиб яшаб, муттасил равишда жинсий алоқада бўлиб келган.

Шунингдек, А.Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзининг яшаш уйида икки нафар хотини билан 2022 йил август ойининг охиридан, 2022 йил 14 декабрь кунига қадар умумий рўзғор асосида, эр-хотин бўлиб яшаб келган.

Маълум қилинишича, судланувчи судда айбига тўлиқ пушаймонлик билдириб, иккала оиласи билан уларнинг розилиги асосида яшаганини, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Жабрланувчи ҳисобланган Г.Г. турмуш ўртоғига нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўраган. Шунингдек, жабрланувчи Э.Э. ҳам судда A.Tўйчиев турмуш ўртоғи эканини, унинг бошқа оиласи хам бўлгани, бирга бир оилада яшаганларини билдириб ўтган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 126-моддаси ва 128-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг