Қашқадарёда 18 яшар қиз ўзини осиб қўйгани бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

−

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Косон туманида 18 ёшли М.Жўраева ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.

Унда билдирилишича, жорий йилнинг 9 май куни Косон тумани, Ислом Каримов кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келган 18 ёшли М.Жўраева ўзини осиб, вафот этган.

Текшириш давомида, марҳума М.Жураеванинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уриш-жанжал бўлиб келганлиги, турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб уриб тан жароҳати етказиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 8 июнь куни Косон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

2273

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг