Қашқадарёда 13 ёшли бола ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 11 декабрида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Пахтазор маҳалласида яшовчи вояга етмаган И.Исматуллаев ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Газ плитасидан чиққан заҳар туфайли О.Исматуллаев заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Қайд этилишича, марҳум бола 2009 йилнинг 27 декабрида туғилган. Шифохонага ётқизилган О. Исматуллаев эса 2011 йилда таваллуд топган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида бир оиланинг 3 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг