Қашқадарёда 11 та археологик объектга 6 млрдга яқин зарар етказилган – БП
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
3032Қашқадарёда 11 та археология мероси объектига 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Қашқадарёда жойлашган 1468 та маданий мерос объектлари ҳолати ўрганилган. Натижада 500 дан зиёд маданий мерос объектларидан фойдаланишда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, 11 та археология мероси объектларига 6 млрд сўмга яқин зарарлар етказилган.
Бундан ташқари, Қарши туманида жойлашган V-VIII асрларга оид “Дўнгтепа”, “Номсизтепа” ва “Авлиётепа” археология мероси объектлари қисман бузилиши оқибатида объектларга 1 млрд 488 млн сўмлик зарар етказилган.
Бош прокуратурага кўра, ўрганишда маданий мерос объектларига ноқонуний ўрнатилган 5 та ташқи реклама баннерлари олиб ташланган, ижара шартномаси тузмасдан маданий мерос объектидан фойдаланиб келаётган 10 нафар тадбиркорнинг фаолияти қонунийлаштирилган.
Шу билан бирга, 11 та маданий мерос объектларидаги ноқонуний қурилмалар бузиб ташланган. 37 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, судларга 7 та ариза киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь