Қашқадарёда 11 кишини чув туширган она-бола ушланди

Жамият

image

Яқин йиллар ичида авж олган ўз фарзандини қанчадир маблағ эвазига бошқага сотиб юбориш жинояти ҳақида ҳамма эшитган. Бундай “она”лар ўз жиноятининг сабабини кўп ҳолларда моддий тарафлама қийинчиликларга боғлайди. Аммо одамлар орасида яна шундай “она”лар ҳам борки, улар ўз жиноятига фарзандини ҳам шерик қилмоқда.  

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Шаҳрисабз туманидаги “Лолистон” МФЙда яшовчи Х.З. ўз қизи Т.И. билан тил бириктириб, фуқароларни чув тушириб келгани аниқланган. Маълумотларга қараганда, она ва қиз Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, улардан пул ундирган.

Хусусан, улар жабрланувчи фуқаролар О.A., О.Д., Х.Ш., Й.Н. ва Б.Н. нинг ҳар биридан 300 AҚШ долларидан, Х.М ва Н.Ш. ларнинг ҳар биридан 700 AҚШ долларидан, К.К. дан 600 AҚШ доллари, Й.С. дан 200 AҚШ доллари, Қ.М. дан 100 AҚШ доллари ҳамда Р.Г. дан 500 AҚШ долларини олиб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, Х.З. нинг қизи Т.И. жорий йилнинг 1 ва 2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори ва унинг котибаси ҳамда бошқа кўптармоқли поликлиника бош шифокорларига қўнғироқ қилиб, ўзини мансабдор шахс деб таништирган. Уларга SMS хабар ёзиб, ушбу хабарда юқоридаги 11 нафар фуқаронинг исмини келтирган ҳамда уларни ишга жойлашини талаб қилган.
 
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, она-бола “тадбиркор”лар алдов йўли билан жами 4300 AҚШ долларига тенг маблағни ўзлаштиришган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Рўзимурод Бердиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг