Қашқадарё вилоятига ҳоким тайинланди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Муроджон Бердиалиевич Азимов тайинланди. Бу ҳақдаги тегишли фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин”, дейилади фармонда.

Маълумот учун, Муроджон Азимов 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тугатган. У Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган.

У 2014 йилда Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб у Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Муроджон Азимов 2018 йилнинг февралида Божхона қўмитасига раис этиб тайинланган, 2021 йил ноябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made