Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Жамият

image

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан академик Ёлқин Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Бобур Қодирович Тешаев Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 36 ёшли Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.    

Тайинловга қадар Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида фаолият юритган. У бу лавозимда 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг