Қашқадарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари вафот этди

Жамият

image

Қашқадарё вилоят Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Ўлмасович Азизов бугун, 23 сентябрь куни 45 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ҳамда қариндошларига раҳбарият ва меҳнат жамоаси номидан чуқур таъзия билдирган.

Сирожиддин Азизов жорий йилнинг 5 август куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди. У вилоятнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Марҳумнинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирожиддин Азизов

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг