Қашқадарё ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Қашқадарё ва Жиззах вилояти ҳокимларига туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ҳар иккала вилоят ҳокимлик Матбуот хизматлари хабар бермоқда.

Азамат Ғиёсович Авазов Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Авазов 1986 йил Косон туманида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети ва Малайзиянинг "Lincoln University" магистратурасини тамомлаган. 

У меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бирлашган Араб Амирликларидаги “SALESMAN” фирмасидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Синдор Султонович Раҳмонқулов Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари-вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Синдор Раҳмонқулов 1983 йилда Сирдарё вилояти Боёвут туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти (кундузги) ва 2009 йилда Тошкент молия институти (сиртқи) бўлимларини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция ва банк иши.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилдан ХОАТБ “Капиталбанк” чакана бизнес департаментининг “Аския” мини банки мутахассислигидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар 2020-2021 йиллар мобайнида Жиззах вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг