Қашқадарё ва Андижонда шифокор ҳамда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Жамият

image

Қашқадарё ва Андижон вилоятларида тиббиёт ходимлари ҳамда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик ҳолатлари аниқланди, масъул шахслар жаримага тортилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда ёзилишича, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасида жорий йилнинг 17 апрель куни бирлашма ходимлари бинонинг атрофида тозалик ва ободонлаштириш ишларига ишга жалб этилгани ҳамда 26-27 апрель кунлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги 19-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳамда техник ходимларини мактабни капитал таъмирлашга тушган қисмида ишлашга мажбурлангани тўғрисидаги хабарлар эълон қилинган.

Мазкур ҳолатлар ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилиб,  тегишли мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисилаги кодекснинг 51-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган.

Вазирлик фуқролардан мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлганларида Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига қўнғироқ қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев дам олиш куни мажлис ўтказганди. Меҳнат вазирлиги эса буни қонуний деб топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг