Қашқадарё ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди  

Жамият

image

Қашқадарё вилояти ҳокимига Долли Ҳакимович Аллаев маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Долли Хакимович Аллаев вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. 

Айтиш жоизки, вилоят ҳокимининг маслаҳатчилари сони 8 нафардан 6 нафарга камайтирилган. Яъни, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси (ўринбосар) ва вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (ўринбосар) лавозимлари қисқарган. 

Эндиликда вилоят ҳокимининг фахрийлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси (Я.Иноятов), жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси (Д.Аллаев), ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби (А.Содиқов), маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (З.Аминова) ва ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича маслаҳатчиси (вакант), Халқ таълими бошқармаси бошлиғи – вилоят ҳокими маслаҳатчиси (Т.Каримов)лар маслаҳатчи сифатида фаолият юритмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг