Қашқадарё ҳокими футбол мураббийини 500 миллион сўм билан мукофотлади (видео)
Спорт
−
14 Декабрь 2022 7328 1 дақиқа
Бугун, 14 декабрь куни Қарши шаҳрида "Насаф" ва "Севинч" ПФК жамоаларини жорий йилда қўлга киритган ютуқлари билан тақдирлаш маросими ўтказилди.
Маросимда вилоят раҳбарлари қатнашиб, футболчилар ва мураббийларни вилоят ҳокимлиги совғалари билан тақдирлади. Жумладан, "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга вилоят ҳокими Муроджон Азимов 500 миллион сўмлик сертификатни топширди.
Маълумот учун, якунланган мавсумда "Насаф" Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритиб, ОЧЛга йўлланмасига эга чиқди. Аёллар жамоаси "Севинч" эса Ўзбекистон чемпиони деган фахрли номга сазовор бўлди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь