Қаршига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 10 март куни халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда Жасур Турсунов туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда депутатлар Жасур Турсунов Санжаровични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.

Жасур Турсунов – 1979 йил Касби туманида туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Фаолияти давомида Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори вазифасида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўмин Омонов Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши Жасур Турсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг