Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаб келган йигитга жиноят иши очиш рад этилди
3-саҳифа
−
07 Август 2021
42710Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар Қавали маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.Ж. Шаҳзод Қ. томонидан 2020 йил октябридан 2021 йилнинг 1 февралига қадар зўрлаб келингани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ушбу вазиятга вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Унга кўра, Қашқадарёда 18 ёшли қиз севган йигити томонидан бир неча ой давомида зўрлаб келинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ижоралар йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этган. Қиз икки марта жонига қасд қилишга уринган.
Қайд этилишича, Шаҳзод Қ. Ш.Ж.нинг номусига теккан вақтида олган суратлари билан шарманда қилиш билан қўрқитиб, қиз билан мажбуран жинсий алоқа қилиб келган.
Қизнинг ота-онасинининг таъкидлашича, Ш.Ж. ўзини икки марта ўлдирмоқчи бўлган. У 12 дона уйқу ва бошқа дори ичган. Ўзини осмоқчи бўлганида эса отаси қайтариб қолган.
Маълум қилинишича, ИИБ томонидан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Шаҳзод Қ.га нисбатан бир неча бор судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосалари олинган.
Терговга қадар текшириш натижасига кўра, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси томонидан Шаҳзод Қ.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилиб, тўпланган ҳужжатларга асосан, ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди тартибида жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва натижаси аризачи М.Ш.га алоқа хати орқали ёзма маълум қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси