Қаршида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди
Жамият
−
17 Октябрь 2021
5650Ижтимоий тармоқ орқали Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тақралди. Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат бўйича ўрганиш ўтказди.
Ўрганиш давомида Қарши тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 45-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ободонлаштириш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ваколат доирасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023