Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди
Жамият
−
19 Декабрь 2020
6691Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига 19 декабрь куни соат 06:50 да ис газидан заҳарланган жами 13 нафар ўсмир келтирилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлган.
Ўсмирларнинг ҳаммаси ўғил бола. Энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда. Уларнинг 3 нафари оғир, 5 нафари ўрта оғир ҳолда шифохонага келтирилган бўлса, қолганларига амбулатор шароитда тиббий ёрдам берилган.
Кўрсатилган тиббий хизматдан кейин уларнинг барчасининг аҳволи яхшиланган.
LiveБарчаси