Қаршида 10 туп дарахт қўпориб ташланди
Жамият
−
24 Февраль 2022
3748Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ариқ қазиш мақсадида кўп йиллик дарахтлар Hyundai русумли бульдозерда қўпориб ташланди. Бу ҳақда Экология Қўмитаси хабар қилди.
Аниқланишича, кесилган дарахтлар хатловдан ўтказилганда 4 туп айлант ва 6 туп тут, жами 10 туп дарахт таг қисмидан қўпориб ташлангани маълум бўлган.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 92 млн сўм табиатга етказилган зарар қўлланилди.
Инспекторларнинг саъй-ҳаракати билан “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида 1 дона тут, 1 дона айлант ва 45 дона терак дарахтлари кесиб ташланишдан сақлаб қолинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь