Қарши махсус прокурори 46 ёшида касалликдан вафот этди
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
17456Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Деҳқонбой Убайдуллаевич Абдуллаев 46 ёшида вафот этди.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, Деҳқонбой Абдуллаевнинг ўлимига икки томонлама интерстициал пневмония сабаб бўлган.
Деҳқонбой Абдуллаев 1974 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 1998 йилдан буён прокуратура органларида хизмат килиб келган. 2019 йил Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори лавозимига тайинланган.
Бош прокуратура жамоаси Деҳқонбой Абдуллаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Турғун Камолов коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси