Қарши ХТБ мансабдорларига жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
21 Октябрь 2022
7254Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганликда айбланяпти. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, Қарши прокуратураси томонидан шаҳар ХТБ мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етказилган моддий зарар қоплангани ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Тергов ҳаракатлари давомида тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Тергов ҳаракатларининг бориши назоратга олинган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси