Қариндошлар бир ишхонада ишлаши мумкин бўлган ходимлар рўйхати тасдиқланди
Жамият
−
18 Ноябрь 2024 20886 1 дақиқа
Ўзбекистонда қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди. Бу 14 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгиланди.
Меҳнат кодексининг 121 ва 184-моддаларига мувофиқ, қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш ҳақидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда алоҳида хусусиятга эга ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати тасдиқланди.

Live
Барчаси