Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси кашф этилди
Саломатлик
−
12 Сентябрь
4739Люксембург соғлиқни сақлаш институти олимлари беморнинг 25 сониялик овоз ёзувлари орқали қандли диабетни аниқлаш технологиясини ишлаб чиқди. Бу янгилик Европа қандли диабетни ўрганиш ассоциациясининг йиллик ҳисобот йиғилишида тақдим этилди.
Маълум бўлишича, тадқиқотда мазкур касалликнинг 2-тури ташхиси қўйилган ва бу патология аниқланмаган 607 нафар кўнгилли қатнашган. Уларга 2-3 жумладан иборат матнлар ўқитилиб, 25 сониялик аудиоёзувлари ёзиб олинган. Шундан сўнг овозлар диабетни аниқлашга мўлжаллаб яратилган сунъий интеллект моделига юкланган. Инновацион дастур тадқиқот қатнашчиларининг товуш баландлиги, интенсивлиги, оҳанги каби 6000 тагача овоз хусусиятларини сониялар ичида таҳлил қилди.
Дастурий алгоритмлар қандли диабет бор-йўқлигини эркакларда 71 фоиз, аёлларда эса 66 фоиз тўғри аниқлашга муваффақ бўлди.
Тадқиқотчилар фикрича, келгусида ушбу технология янада такомиллаштириб борилади. Шу тариқа сунъий интеллект қандли диабетни эрта босқичда, тезкор, тегишли қон таҳлиллари ва бошқа тиббий текширувларсиз аниқлаш воситасига айланади.
LiveБарчаси