Қандай объектлар жамоат жойи ҳисобланади ва у ерда нималар тақиқланган?
Фойдали
−
15 Апрель 2019
23814Ўзбекистонда қандай жойлар жамоат жойлари ҳисобланади ва жамоат жойларида нимлар тақиқланган? Шу ва шу каби саволларга қуйида жавоб олишингиз мумкин.
Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинишича, қонунчиликка мувофиқ қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:
- стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
- кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
- клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
- музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
- маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
- ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
- аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
- соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
- иш жойлари бўлган хоналар;
- кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
- хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.
Шунингдек, жамоат жойларида қуйидагилар тақиқланади:
- тамаки маҳсулотларини истеъмол чилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
- майда безорилик, яъни уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
- ибодат либосларида юриш;
- алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
- тиланчилик қилиш;
- рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
- ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш.
Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15