Қандай кундалик одатлар кўриш қобилиятини ёмонлаштиради? 

Саломатлик

image

Транспортда ўқиш кўз касалликларининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда офтальмолог Валерия Смирнова маълумот берди.  

Шифокор ўқиш кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Мутахассис транспортда ўқишни, тунда смартфонлардан фойдаланишни тавсия этмайди, чунки кўзлар тасвирни қайта-қайта тузатишдан чарчайди.  

“Кўриш қобилиятининг ёмонлашишига нотўғри масофада ўқиш
ҳам сабаб бўлиши мумкин (35 сантиметр стандарт ҳисобланади)”, деган шифокор. 

Бундан ташқари, Смирнова доимий равишда буюрилган кўзойнак ёки контакт линзаларини тақмаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган. 

У тўғри кўзойнак ёки линзаларни танлашда пулни тежамасликка, шу жумладан ишлаб чиқарувчиларни ўзгартиришда эътиборли бўлишни маслаҳат беради. Офтальмологнинг таъкидлашича, кўриш линзаларга бепарво муносабатда бўлинганлиги сабабли ёмонлашиши мумкин: гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, линзаларнинг муддатига эътибор бермаслик, линза идишларидан нотўғри фойдаланиш ва кундузги линзаларда ухлаш. 

Смирнова, шунингдек, косметика воситалари кўзга тушмаслиги учун уларни эҳтиёткорлик билан ўчириш кераклигини таъкидлаган ва уларни ишқалаш одатидан воз кечишга чақирган. Шифокор кўзни ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш учун қуёшдан сақлайдиган кўзойнакка эътиборсиз бўлмасликни маслаҳат берган.


Мақола муаллифи

Теглар

кўз

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг