Қанча европалик Россияга қарши санкцияларни қўллаши аниқланди
Олам
−
07 Сентябрь 2022
11208Аксарият европаликлар Украинадаги уруш сабаб Россияга қарши жорий этилган санкцияларни қўллаб-қувватлайди. Европа комиссияси ўтказган сўровнома натижаси шундан дарак бермоқда.
Сўров натижаларидан маълум бўлишича, респондентларнинг 47 фоизи санкцияларга тўлиқ қўшилади, 31 фоизи эса қарши бўлишдан кўра, қўллашни устун кўради.
Сўровномада 68 фоиз одам Украинага ҳарбий ёрдам ёки тўғридан-тўғри қурол етказиб беришни молиялаштириш тарафдори бўлган. Тахминан ўнта Европа Иттифоқи фуқароларидан тўққиз нафари (92 фоиз) уруш қурбонларига гуманитар ёрдам кўрсатишни тўғри деб ҳисоблайди.
Шунингдек, респондентларнинг аксарияти Украинадан қочқинларни Европа Иттифоқига қабул қилиш тарафдори. Бу фикрга 56 фоиз одам тўлиқ қўшилган бўлиб, улардан 34 фоизи қисман рози.
Қайд этилишича, 54 фоиз одам энергетика соҳасида Россиядан мустақилликка интилиш зарурлигини тўлиқ қўллаб-қувватлаган.
Жорий йилнинг 17 июнидан 17 июлигача ўтказилган сўровномада Европа Иттифоқининг барча 27 давлатидан 26 468 нафар респондент иштирок этган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси